“Энг яхши касбга тайёрлаш ўқув дастури”

25.03.2020 Автор: buxoromehnat

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 27 февраль куни “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқаритириш чора-тадбирлари”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнининг 20-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан НОДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАР ЎРТАСИДА “Энг яхши касбга тайёрлаш ўқув дастури” шиори остида Танлов ўтказилади.
Танловда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ва тадбиркорликка ўқитишга ихтисослашган нодавлат ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.
Ташкил этиладиган ўқув курслари қисқа муддатли (2 ойдан-3 ойгача) белгиланади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган нодавлат ташкилотларда жорий йилнинг 31 март кунига қадар,
1. Ташкилий хуқуқий хужжатлари (корхонанинг давлат рўйхатида ўтказилганлиги, лицензияга эга эканлиги)
2. Ўқув методик хужжатлари (қисқа муддатли касбга ўқитиш курсларига мўлжалланган ўқув режаси ва дастури)
3. Касбга ўқитиш курслари учун мўлжалланган замонавий жиҳозлар билан таъминланганлиги тўғрисидаги хужжатлар билан Бандлик бош бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.
Танловда ғолиб бўлган нодавлат ташкилотларга касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш учун Бандликка кўмаклаши давлат жамғармаси ҳисобидан ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ ажратилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон. 65-221-54-26, 65-221-53-07