Чет элга ишлашга кетувчи фуқаролар диққатига!!!

09.01.2020 Автор: buxoromehnat

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сонли Фармонига асосан 2019 йил 28-ноярбда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Узагросуғурта” АЖ ўртасида тузилган “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларга микроқарзлар тақдим этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми” имзоланди. Ушбу, меморандумга асосан “Микрокредитбанк” томонидан 1 (бир) йил муддатга 2 (икки) миллион сўм миқдорда (2020 йилда 10 фоизли, 2021 йилдан эса 12 фоизли) микрозайм (кредит) берилади ва мазкур микрозайм “Узагросуғурта” АЖ томонидан қайтариб бериш рад этилиши хавфи суғурталанади. Ушбу Микрозайм 1 (бир) банк кунида расмийлаштирилиб, фуқаронинг хорижда ишга жойлаштириш харажатлари учун қопланади ва
Ушбу, микрозаймни (кредит) олиш учун туман, шаҳар “Аҳоли Бандлигига Кўмаклашиш Маркази”да “Labour-migration” дастурида рўйхатдан ўтиши ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида ташкил этилган Бухоро вилояти филиалидаги ихтисослаштирилган кассада жойлашган «Микрокредитбанк» АТБ ходимига куйидаги хужжатлар тақдим қилиш талаб этилади:

— паспорт;
— туман, шаҳар “Аҳоли бандликга кўмаклашиш маркази”нинг тавсифномаси;
— меҳнат мигрантининг аризаси.

Манзил: Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчаси 13-уй Мурожаат учун тел: (65) 226-56-99