Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов япониялик журналист Омаэ Хитоши билан учрашди.

21.12.2019 Автор: buxoromehnat

2019 йил 21 декабрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов япониялик журналист Омаэ Хитоши билан учрашди. Омаэ Хитоши «The Mainichi Shimbun» газетасининг мухбири саналади. У 22 декабрь куни юртимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайловларни ёритиш мақсадида ташриф буюрган.

Учрашув давомида Меҳнат вазири Ўзбекистон ва Япония мамлакатлари ўртасида бугун ҳар соҳада ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг Япония мамлакатига ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Япониянинг Адлия, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва фаровонлик, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида имзоланган Меморандум эса ҳамкорлик йўналишларини янада кенгайтиришига ишонч билдирди.

Шунингдек суҳбат давомида Япония ҳозирда дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига кириши, ўзбекистонлик малакали мутахассисларнинг мазкур мамлакатда фаолият юритиб, тажриба орттириши эса, Ўзбекистонда айни соҳани ривожлантиришда қўл келиши алоҳида таъкидланди.