Диққат эълон !!!

16.05.2019 Автор: buxoromehnat

Диққат эълон !!!
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Шаҳрисабз шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш (KOICA) маркази қабул эълон қилади!
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро агентлиги (KOICA) иштирокида Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади. Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш)қуйидаги касблар бўйича Бепул амалга оширилади.
1. Металлга ишлов бериш ва чилангарлик (пайвандловчилар, чилангарлар ва металлга ишлов бериш мутахассислари )
2 .Электр ва электроника (электрон ва маиший техникани, радио ва телеаппаратураларни таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари);
3. Ахборот технологиялари (ҳисоблаш машиналари операторлари ,компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш);
4. Йигирув ишлаб чиқариши технологияси (йигирув-тўқув ускунаси оператори ва бошқалар);
5. Тикув жараёни технологиялари (кенг ассортиментдаги тайёр кийимлар конструкторлари, тикув ускунаси операторлари ва бошқалар);
Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 10 ой, шундан Марказда ўқиш -6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти -4 ой. Марказда ўқиётган талабалар учун 6 ой мобайнида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида СТИПЕНДИЯ берилади. Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади. Шаҳрисабз шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бекувчи давлат намунасидаги диплом берилади.
Кириш имтихонлари математика, физика , она тили ва адабиёт фанларидан тест шаклида 1-8 июлъ кунлари ўтказилади. Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
1.Директор номига Ариза.
2. Паспорт нусхаси (2 дона) (хужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асли кўрсатилади).
3. Маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (аттестат ёки диплом).
4. Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма .
5.Ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома.
6. Соғлиги тўғрисида маълумотнома (086-форма).
7. 3,5 х 4,5 см ўлчамидаги 6 дона рангли фотосурат.
8. Ҳужжат топширувчининг СТИР (ИНН) рақами (2 нусха).
Ҳужжатлар 2019 йил 10-майдан 1-июлъгача қабул қилинади. Манзил: Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳар Файзулло Хўжаев қўчаси 39-уй. Мўлжал: Иқтисод коллежи ёнида. (ески хужум биноси).
Мурожаат учун телефонлар: +99891 135-46-76, +99890 601-91-79, Электрон почта: sadullayev.jasur@mail.ru