Жорий йилнинг 16 май куни Бухоро вилояти прокурори сектори биносида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

17.05.2019 Автор: buxoromehnat

Жорий йилнинг 16 май куни Бухоро вилояти прокурори сектори биносида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Шу муносабат билан, мазкур ярмаркада вилоятнинг мувоффақиятли фаолият юритаётган 75 дан ортиқ корхона ва ташкилотлари ўзларининг 650 дан ортиқ бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этишди. Таклиф этилган иш ўринларининг аксарият қисмида ойлик иш ҳақи 700 минг сўмдан ортиқ бўлиб, айрим мутахассисликлар бўйича 1200 минг сўмни ташкил этди.
Шунингдек, тижорат банкларининг ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун тайёрланган содда ва қулай бизнес режалари ҳамда имтиёзли кредит пакетлари билан иштирок этди.
Ўтказилган меҳнат ярмаркасига 550 нафарга яқин фуқаролар, жалб этилиб, 103 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, таълим муассасаси битирувчиларига ишга жойлашиш жараёнида ишга қабул қилишни расмийлаштириш, иш ҳақи, меҳнат таътиллари, жамғариб бориладиган пенсия тўловлари борасида тегишли ҳуқуқий маслахатлар берилди.
Шунингдек, меҳнат ярмаркасига қатнашган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли қарорига асосан тегишли маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Ушбу ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаларида қатнашган фуқароларга одам савдоси ҳамда коррупцияга қарши курашиш қарорларнинг моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, мазкур бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини Республика ва маҳаллий телеведения ва рўзномалар орқали ёритиб бориш учун тегишли тартибда фото ва видеолавҳалар олинди.